"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти "Вольфсбург"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси ва "Челси"нинг собиқ футболчиси Кевин де Брюйнени ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, "Шаҳарликлар" 24 ёшли футболчини келаси якшанбада бўлиб ўтадиган "Челси"га қарши ўйингача сотиб олишларига ишонмоқда.

Газетада ёзилишича, "Вольфсбург" ўз футболчиси учун 50 миллион фунт сўрамоқда. "Манчестер Сити" эса футболчига 40 миллион фунт ва яна 6 миллион фунтни бонус кўринишида бериш орқали трансферни амалга оширмоқчи.