Европа реконструкция ва тараққиёт банки Тожикистон бўйича янги стратегиясини тасдиқлади

Жаҳон 10 Август 2015 1910

Европа реконструкция ва тараққиёт банки (ЕРТБ) кейинги 4 йил ичида ўзининг Тожикистондаги фаолиятини белгиловчи Тожикистон бўйича янги стратегиясини тасдиқлади. Бу ҳақда ЕРТБнинг Душанбедаги ваколатхонаси маълум қилди.

Банкнинг бу давлатдаги асосий устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат: хусусий тадбиркорлик, айниқса кичик ва ўрта корхоналарни кенгайтириш билан иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва бизнес муҳитни яхшилашга кўмак бериш; коммунал хизматлар сифатини, уларнинг операцион ва молиявий самарадорлигини ошириш; минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий интеграция.     

ЕРТБ ўзининг Тожикистонга инвестициялари ҳажмини 2014 йилда рекорд даражадаги 75 млн долларга етказган эди. 2015 йилда банк Тожикистондаги минтақавий аҳамиятга эга катта миқёсдаги лойиҳалар, жумладан мамлакатнинг электр узатиш тизимларини модернизациялаш учун 200 млн доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда.  

ЕРТБ 1992 йилдан бери Тожикистонда юритиб келаётган фаолияти давомида ушбу мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларига 460 млн доллардан кўпроқ сармоя киритган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар