Gamescom кўргазмасининг энг яхши ўйини номи айтилди

Технология 10 Август 2015 2238

Германиянинг Кёльн шаҳрида 5-9 август кунлари бўлиб ўтган Европадаги энг йирик Gamescom ўйинлар кўргазмасига якун ясалди. Electronic Arts компаниясининг янги Star Wars: Battlefront жангари ўйини кўргазмада намойиш қилинган энг яхши ўйин деб топилди. Бу ҳақда кўргазманинг сайтида чоп этилган матбуот баноётида маълум қилинди.

Star Wars: Battlefront ўйини бешта йўналиш бўйича ғолиб деб топилди. Бош мукофотдан ташқари, ўйин “PlayStation консоллари учун энг яхши ўйин”, “Компьютер учун энг яхши ўйин”, “Кўп фойдаланувчиларга мўлжалланган энг яхши ўйин” йўналишларида етакчи бўлди. Бундан ташқари, ўйин онлайн-овоз бериш натижаларига кўра, томошабинлар олқишига сазовор бўлган ўйин деб топилди.

Star Wars: Battlefront ўйини PC, Xbox One ва PS4 учун мўлжаллаб ишлаб чиқилган. Ўйин 17 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Шунингдек, Metal Gear Solid V: The Phantom Pain стелс-экшн ўйини “Энг яхши экшн”, “Xbox консоллари учун энг яхши ўйин” йўналишида ғолиб бўлди. Xbox One учун мўлжалланган Forza 6 ўйини энг яхши симулятор ва пойга ўйини деб топилди.

2014 йилда Take-Two компаниясининг Evolve жангари ўйини энг яхши ўйин деб топилганди.

Кўпроқ янгиликлар