10 август куни Кобул аэропорти олдида портлаш содир этилиб, 4 кишининг ўлимига ва 17 кишининг жароҳатланишига олиб келди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Қайд этилишча, бу портлаш машинага ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.

Айни вақтда воқеа жойида полиция вакиллари ва ўт ўчирувчилар иш олиб боришмоқда.
Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.