Москванинг собиқ ҳокими, айни пайтда Калининград вилоятида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаётган Сергей Лужков санкцион маҳсулотлардан ўғит, биогаз ва электр токи ишлаб чиқариш мумкин деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Известия” газетаси ёзмоқда.

Лужков органик хом ашёни қайта ишлашга мисол тариқасида Белгород вилоятида ўрнатилган, гўшт, маккажўҳори силоси ва товуқ ахлатидан биогаз чиқариб берадиган қурилмани келтирди.

Бундан ташқари, у маҳсулотларни йўқ қилиш ғоясига салбий муносабат билдириб, фермерлар меҳнатини ҳурмат қилишга чақирди.