Қўқонлик аёл ўз боласини 700 долларга сотаётганида қўлга олинди

Жамият 10 Август 2015 6020

Қўқонлик Мавжуда Турдиева ўз фарзандини сотиш пайтида қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Турдиева турмушдан чиққан ва иккита бола билан қолган эди. Енгилтабиат ҳаётга ўрганган аёлга бу икки фарзанд ортиқчалик қилиб қолди. Катта боласини онаси билан қолдирди, туғилганига эндигина 5 ой бўлган кичкинасини эса сотиб юборишга қарор қилди.

У Хажалхон Жумақўзиева орқали “мижоз” топиб, унга болани дастлаб минг долларга сотмоқчи бўлди. Аммо мижоз Холисхон Солиева пули камлигини, ҳозир 200 доллар, ҳужжатлар расмийлаштирилгач, яна 500 доллар беришини айтди.

Шундай келишув бўлмаганига қарамай, охирги лаҳзада Солиева ИИБга мурожаат қилишга қарор берди. Турдиева ўз фарзанди учун 200 доллар пул олаётган пайтда милициячилар томонидан қўлга олинди.

Суд Турдиевага 3 йил синов муддати белгилади. Ўртада даллоллик қилган, илгари ҳам одам савдоси туфайли судланган Жумақўзиева 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Чақалоқ Қўқон шаҳридаги гўдаклар уйига топширилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар