Россиянинг Қозон шаҳрида сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.

Татаристон пойтахтида 24 июлдан 9 августгача бўлган вақт оралиғида ўтказилган мусобақада 190 давлатдан 2,5 минг нафарга яқин спортчи 75та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борди. Жами 31та давлат делегациялари ўз ватанларига камида битта бронза медали билан қайтган.

Якунда умумжамоа ҳисобида Хитой терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Хитой вакиллари жами 35та медални қўлга киритишди. Шулардан 15таси олтин, 10таси кумуш, яна шунчаси бронза медали ҳисобланади. Иккинчи ўринни 33та (13, 14, 6) медал билан АҚШ терма жамоаси эгаллади. Кучли учликка Россия терма жамоаси якун ясади. Мезбонлар 9та олтин, 4тадан кумуш ва бронза медалига эга бўлишди.

Жаҳон чемпионати

Қозон, Россия

Медал жамғариш (олтин-кумуш-бронза-умумий сони)

1. Хитой – 15-10-10 (35)

2. АҚШ – 13-14-6 (33)

3. Россия – 9-4-4 (17)

4. Австралия – 7-3-8 (18)

5. Буюк Британия – 7-1-6 (14)

6. Франция – 5-1-1 (7)

7. Италия – 3-3-8 (14)

8. Венгрия – 3-3-4 (10)

9. Швеция – 3-2-1 (6)

10. Япония – 3-1-4 (8)...