Ўзбекистонлик талабалар интернет орқали ётоқхоналардан жой олиш имкониятига эга бўлди

Ўзбекистон 10 Август 2015 3123

Ягона интерфаол давлат хизматлари порталида ўзбекистонлик талабаларга бир нечта масалаларни қулай ва тез ҳал қилиш имконини берувчи интерфаол хизматлар ишга туширилди.

Infocom.uz сайтининг хабар қилишича, энди портал орқали абитуриентларнинг ҳужжатлар тўпламини қайтариб олиш, талабалар турар жойида яшаш учун электрон ариза бериш, талабалар турар жойи учун электрон тўловлар амалга ошириш мумкин бўлади.

Ушбу хизматлардан 2015-2016 ўқув йили бошида фойдаланиш мумкин бўлади.

Кўпроқ янгиликлар