Forbes журналида Краснодар ўлкасининг собиқ губернатори, Россиянинг амалдаги қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв оиласининг бизнеси батафсил ёритиб берилган мақола эълон қилди.

Нашрнинг қўлидаги маълумотларга қараганда, Ткачёвлар оиласига тегишли “Агрокомплекс” холдинги Ткачёвнинг 14 йиллик губернаторлиги даврида 33 баробарга ўсиб, 800 млн дан 26.5 млрд рублга етган. Айни пайтда холдинг таркибига 40 корхона киради, уларда жами 16 минг киши ишлайди.

Холдингга Краснодар ўлкасидаги 500та дўконни бирлаштирувчи чакана савдо тармоғи тегишли. Бундан ташқари, Ткачёвнинг қариндошлари йўллар, ресторанлар қурилиши, кўчмас мулк савдоси билан шуғулланади ва ҳатто олимпиада лойиҳалари реализациясида иштирок этишган.