Тожикистонда аёллар ва болалар кетаётган автобус Панж дарёсига қулаб тушди

Жаҳон 10 Август 2015 1949

10 август, душанба куни Тожикистоннинг жанубий-шарқий ҳудудида йўловчи ташувчи транспорт тоғ ҳудудида жойлашган Панж дарёсига қулаб тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги маҳаллий ИИВ маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида 9 нафар, жумладан тўрт нафар аёл ва тўрт нафар ёш болалар ҳалок бўлган. Ҳадовчи бошқарувни йўқотган ва натижада транспорт 12 метр баландликка думалаб тушган.

Воқеа Душанбе — Дарваз автотрассасининг 319-километрида содир бўлган. Автомобилдаги аёлларнинг ёши 31дан 39 ёшгача, тўрт яшар бола ва олти ёшгача учта нафар қизлар бўлган. 34 ёшли ҳайдовчи ҳам воқеа жойида вафот этган.

Тожикистон йўл ҳаракати қоидаларига биноан болаларни ташиш учун алоҳида ўриндиқларни талаб қилмайди. Шу боисдан барча йўловчилар ўз болаларини тиззаларига ўтирғизган ҳолатда олиб кетаётган бўлган.

Кўпроқ янгиликлар