Украиналик ҳарбийлар АҚШнинг Humvee вездеходларидан шикоят қилишмоқда

Жаҳон 10 Август 2015 7660

Украинага етказилган АҚШнинг HMMWV (Humvee) ҳарбий автомобиллари Украина армиясига муаммо туғдирмоқда. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари хизматчиси Олег Мовчан ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Мовчаннинг айтишича, автомобиллар эски шиналар билан бутланган, уларга эҳтиёт қисмлар топиш эса анча мушкул.

“Захира шиналар йўқ. Шиналар эски, озгинча юргандан кейин резина қопламаси уваланиб, дарз кетмоқда. Энг катта муаммо шундай покришкалар топиш бўлмоқда”, деб айтди Мовчан. 

Март ойида Украина ОАВларида Украинада Humvee автомобиллари учун асосий муаммо эҳтиёт қисмлар дефицити бўлиши ёзилганди. Украиналик ҳарбийлар паст сифатдаги дизель ёқилғисидан автомобилдаги фильтрлар тез тиқилиб қолаётганини ҳам таъкидлашган эди.

Кўпроқ янгиликлар