"Соуделор" тўфони Хитойнинг шарқидаги Чжецзян, Фуцзянь ва Цзянсу вилоятларидаги 3,11 млндан ортиқ кишига таъсир қилди. Бу ҳудудда 17 киши тўфон туфайли ҳалок бўлган ва 5 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда ХХР Сув тошқинлари бўйича Давлат бош штабига асосланиб, ТАСС нашри хабар берган.

Ҳисоботда айтилишича, бу табиий офатнинг мамлакат иқтисодига келтирган зарари 8,73 млрд юанни (1,4 млрд доллар) ташкил этмоқда.

Маълумот учун, "Соуделор" тўфони Хитой соҳилларига 8 август, шанба куни ёпирилганди.
Провинциялар маъмурлари маълумотига кўра, офат салкам 20 минг гектар экин майдонига зарар етказган, 562 та бино вайрон бўлган, яна 1,2 минг иморат шикастланган.