АҚШ разведкасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда NBC News томонидан чоп этилган ҳисоботда хитойлик хакерлар 2010 йилдан бери АҚШнинг юқори лавозимли амалдор шасхларининг электрон почталарига киришгани айтилмоқда.

Расмий ёзишманинг ушланиши ҳақидаги илк ҳолат 2010 йилнинг апрелида қайд қилинган. Шундан кейин Хитой томонидан кузатув ҳозиргача олиб борилмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, хакерлар маълумотлардан у ёки бу одамнинг АҚШ миллий хавфсизлиги ёки савдо хизмати ходими эканини аниқлашга уринадилар.