Кеча Япония императрицаси Митико Токио университети қошидаги шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

У юрак ишемиясига гумон қилинган эди. Текширувлар бу ташхисни тасдиқлади.

Император саройи ишлари бошқармасининг хабар қилишича, амалиёт ўтказишга зарурат йўқ, аммо 80 ёшли Митико қўшимча даволаниши керак бўлади.

Юрак билан боғлиқ муаммолар императрицада 2015 йил июнида бошланди. 24 июль куни у электрокардиография текширувидан ўтди.

Ун ишлаб чиқарувчи компания президентининг қизи Митико Сёда 1959 йили валиаҳд шаҳзода Акихитога турмушга чиққан. Ундан илгари императорлик оиласи вакиллари фақат аристократия вакиллари билан турмуш қуриши лозимлиги анъана сифатида қабул қилинар эди, лекин Митико бундай анъанага чек қўйди. 1989 йили, Акихито отаси Хирохитонинг ўрнига тахтга чиққанидан сўнг у императрицага айланди.

Уларнинг учта фарзанди – ўғиллари Нарухитов а Акисино, шунингдек, қизи Саяко бор.