"Зенит" ва "Вест Бромвич" Рондоннинг трансфери бўйича келишувга эришди

Спорт 10 Август 2015 1253

"Зенит"нинг венесуэлалик ҳужумчиси Соломон Рондон "Вест Бромвич" жамоаси сафида фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича, "Зенит" бу футболчисини "Вест Бромвич"га 15 млн фунт эвазига қўйиб юборишга рози бўлган.

Бугун ушбу 25 ёшли футболчи янги жамоасининг "Манчестер Сити"га қарши ўйинини трибунадан туриб кузатиши ҳақида айтилган.

Инглизлар футболчининг қарор қабул қилишини кутишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар