“Манчестер Сити” АПЛнинг 1-турида меҳмонда “Вест Бромвич” устидан ғалаба қозонди. Учрашув мезбонларнинг “Хоуторнс” стадионида бўлиб ўтди ва 0:3 ҳисобида “шаҳарликлар” фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Яя Туре “Сити”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 1-бўлимнинг ўрталарида Туренинг ўзи яна битта тўп уриб, дубль қайд қилди. 59-дақиқада эса Венсан Компани ҳисобни йирик кўринишга келтирди.  

Англия чемпионатининг 1-туридан кейин “Манчестер Сити” ушбу 3 та тўпи ҳисобига мусобақа жадвалининг 1-ўринини, “Вест Бромвич” эса, аксинча, охирги ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси. 1-тур

Вест Бромвич Альбион (Вест Бромвич) – Манчестер Сити (Манчестер) – 0:3

Голлар: Туре, 9 (0:1); Туре, 24 (0:2); Компани, 59 (0:3).

Огоҳлантиришлар: Флетчер, 39; Гарднер, 57; Честер, 58; Якоб, 62 – Фернандиньо, 51