Айни кунларда вилоят маркази билан чегарадош Бухоро туманида М-37 «Самарқанд - Бухоро - Туркманбоши» автойўлининг 241-261 км қисмида тезкор суръатларда реконструкция ҳамда ҳалқа йўли ва йўл ўтказмали чорраҳа барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Правда Востока» нашрида ёзилган.

Янги кўприк ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, юк автомобиллари шаҳарнинг ички қисмига кирмасдан ўтиш имконини беради. Автомагистрални реконструкция қилиш натижасида унинг кенглиги 25 метрга кенгайтирилиб, юк кўтариш имконияти 13 тоннага қадар ортади.

Ҳайдовчилар учун катта қулайликлар яратиши кўзда тутилган улкан кўприкни барпо этиш билан бир вақтда, йўл атрофида турли инфратузилмаларни ташкил этиш, замонавий меҳмонхона, авторургоҳлар, автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш марказларини қуришга ҳам катта эътибор қаратилган.