Флойд Мэйуэзер барча замонларнинг энг яхши боксчилари рўйхатида ўзини биринчи ўринга қўйди

Спорт 11 Август 2015 1893

Мағлубият ҳиссини тотмаган АҚШлик боксчи Кичик Флойд Мэйуэзер вазн тоифасидан қатъий назар барча замонларнинг энг яхши боксчилари рўйхатида ўзини биринчи ўринга лойиқ топди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Мэйуэзер бу рўйхатда 2-ўринни панамалик боксчи Роберто Дюранга, 3-ўринни ўзининг ҳамюрти Пернелл Уитакерга, 4-ўринни мексикалик боксчи Хулио Сезар Чавесга ва ниҳоят 5-ўринни афсонавий америкалик боксчи Муҳаммад Алига берди.

“Улардан ҳар бирини ҳурмат қиламан”, деб айтди боксчи.

Мэйуэзернинг бу фикрига ўта оғир вазн тоифасидаги собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис эътироз билдирмоқда. Британиялик боксчининг фикрича, Мэйуэзер эмас, балки айнан у бу рўйхатнинг 1-ўринига лойиқ.

“Мен ўта оғир вазн тоифасидаги охирги мутлақ чемпиониман. Афтидан, мен энг зўрман”, деб айтди Льюис BoxingScene порталига берган интервьюсида.  

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар