Интернет тармоғининг энг йирик лойиҳаси Google компанияси ўзининг ташкилий структурасини ўзгартирди ва Alphabet Inc. номли янги холдинг компаниясини ташкил қилди.

Энди мазкур холдинг компанияси таркибига Google қидирув тизими билан билан бир қаторда YouTube ва Android ҳам киради.

Alphabet холдинг компаниясининг президентлигига Google асосчиси Сергей Брин тайинланди. Googleнинг янги раҳбари этиб эса Chrome браузери ва Android операцион тизими бўйича жавобгар бўлиб келган Сундар Пичаи тайинланди.

Google`нинг барча турдаги акциялари эндиликда ҳуқуқий тарафлама Alphabet холдинг компанияси ҳисобига ўтказилади. Alphabet учун махсус портал abc.xyz доменига жойлаштирилади