Корейс блогида Kia Optima`нинг GT-намунаси расми эълон қилинди

Технология 11 Август 2015 2301

TheKoreanCar корейс блогида эълон қилинган Kia Optima седани расми GT-намунасининг янги авлодига тегишли экани маълум бўлди.

Optima`нинг Америка бозори учун мўлжалланган намунаси жорий йил аввалида Нью-Йорк автосалонида намойиш қилинган эди. Ўшанда мазкур модел 247 от кучига эга икки литрли турбомотор билан таъминлангани айтилганди. Шунингдек, салонда туширилган фотосуратларда автомобилнинг рул чамбарагида «GT» белгиси туширилгани ҳам кўпчилик диққатини тортган, бироқ бундай намунадаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилинмаган эди.

Европа учун қайта ишлаб чиқилган янги “Оптима”лар эса Америка намунасидан ташқи дизайнидаги айрим ўзгаришлари билангина фарқ қилади. Бундан ташқари, GT`нинг энг янги намунадаги мотори агрегатлар қаторига 185 от кучига эга 2.4 литр ҳажмли олд ҳамда 1.6 литрли 175 от кучига эга ҳаракатлантирувчи янги двигатель киритилган.
Сўнгги мотор роботлаштирилган етти босқичли узатмалар қутиси билан уланса, қолган моторлар олти диапазонли “автомат”лар билан боғланади.

Optima`нинг янги авлоди аввалгиларидан ташқи кўриниши, ҳажмининг катталиги, шунингдек, яхшиланган шовқиндан ҳимоя тизими ва бошқа бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Автомобилларнинг олд ва орқа қисмларига ҳам ўзгартишлар киритилган бўлиб, ғилдирак қисми ва машина кенглиги мос равишда 10 ва 25 миллиметр –2804 ва 1859 миллиметргача кенгайтирилган.

Янги авлод автомобиллари Франкфурт шаҳрида шу йилнинг 17-27 сентябрь кунлари намойиш этилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7756 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8611 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51040 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3077 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3667 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 932 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар