Лондоннинг шимоли-шарқий қисмида Иккинчи жаҳон уруши давридаги портламай қолган бомба аниқлангандан кейин полиция ён-атрофни ўраб олди, деб хабар бермоқда SkyNews.

“Бизни Бетнал Грин туманидаги қурилиш майдончасида, аниқроғи Темпл-стрит ва Олд Бетнал Грин-стрит кўчалари кесишмасида Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли портламай қолган бомба аниқлангани ҳақида хабардор қилишди. Ён-атроф ўраб олинди, у ерга йўловчилар ва машиналар киритилмаяпти”, деб айтди Тауэр Хэмлетс округи маҳкамаси вакили.

Айни пайтда кўчалар бўйлаб ҳаракат тўхтатиб қўйилган. Transport for London ташкилоти йўлда тирбандлик келиб чиқмаслиги учун 4 та автобус йўналиши схемасини ўргартиришга қарор қилди.