Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистонга ишчи ташриф билан борди, дея хабар тарқатди Оқ ўрда матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ташриф доирасида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан мулоқот ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, Назарбоев Қозоғистон Қирғизистон давлат чегара қисмларида божхона назоратининг бекор қилинишига бағишланган маросимда иштирок этади.

Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатлар билан чегарадош божхона постлари 12 августдан бекор қилинади.

Қирғизистоннинг ЕИҲга қўшилиши тўғрисидаги шартнома 2014 йилнинг 23 декабрида Москва шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий олий кенгаши йиғилишида Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон президентлари иштирокида имзоланган эди.