Голливудлик машҳур актёр Николас Кейж Time журналига берган интервьюсида кинода ўйнаган энг яхши ролларини айтиб ўтди.

“Бир нечта севимли ролларим бор. Биринчидан, “Ёмон лейтенант”, бу фильмда биз Вернер Херцог билан, фикримча, ноёб нарса яратганмиз. Шак-шубҳасиз, Майк Фиггиснинг “Лас-Вегасни тарк этиб” фильмини айтмасдан иложи йўқ. Бу фильмда мен ҳар қачонгидан кўпроқ қалбимни яланғочлаганман. Мен учун яна иккита муҳим роль бор – “Вампир бўсаси” ва Жон Вунинг “Юзсиз” фильми”, деб айтди Кейж.