Норвегиянинг Opera Software компанияси сотувга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар қилди.

Директорлар кенгашининг бундай қарорга келишига компания жорий йил иккинчи чорагида кутилган молиявий натижаларга эриша олмагани сабаб бўлиши мумкин.

Opera Software`ни сотиб юборишдан ташқари, компаниянинг молиявий имкониятларини барқарорлаштириши мумкин бўлган ҳамкорликнинг бошқа самарали шакллари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Opera Software директорлар кенгаши аъзоларидан бирининг маълум қилишича, қатор компаниялар ҳамкорлик шаклларидан бирига қизиқиш билдирган.