Озарбойжонлик журналист футболчини танқид қилгани учун дўппослангандан кейин ҳалок бўлди

Спорт 11 Август 2015 2220

Озарбойжонлик журналист Расм Алиев “Габала” жамоасининг яримҳимоячиси Жавид Ҳусейновни танқид қилгани учун номаълумлар томонидан дўппослангандан кейин олинган жароҳатлардан шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Кавказский узел” нашри маълум қилмоқда.

“9 августда кечки соат 1 лар атрофида Расмнинг мазаси қочди. Шифокорлар унинг кон босими кескин тушиб кетганини қайд қилишди. Уларнинг фикрича, бу ичдан қон кетиш сабабли юз берган. Расмни операция қилгани олиб кетишди”, деб эсламоқда журналистнинг отаси Мамадали Алиев ҳамда ўғли жарроҳлик столида жон берганини қўшимча қилди.

Жабрланувчи шифохонага олиб кетилгандан кейин унга бу тан жароҳатларини Ҳусейновнинг қариндошлари деб ўзини таништирган одамлар етказганини айтишга улгура олган. Футболчи бу воқеага алоқаси йўқлигини айтмоқда.

“Габала” воқеа тергов қилингунга қадар футболчини машғулотлардан четлаштирди ва журналистнинг ўлими муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Алиев футболчини Европа Лигасининг 3-квалификацион босқичида Кипрнинг “Аполлон” жамоасига қарши учрашувда кипрликларга тегиштириб Туркия байроғини кўтариб олиб юргани ва ҳақоротомуз қилиқлар қилгани учун танқид остига олган эди.

Кўпроқ янгиликлар