Ўзбекистонда янги муқобил жазо тури жорий қилинди

Ўзбекистон 11 Август 2015 10245

10 август куни Ўзбекистон президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, мамлакатда янги муқобил жазо тури – озодликни чеклаш жорий қилинди.

Қонун парламентнинг қуйи палатаси томонидан 29 июль куни қабул қилиниб, 6 август куни Сенат томонидан маъқулланди. 11 август куни қонуннинг ОАВда эълон қилиниши билан у кучга кирди.
Сенаторларнинг фикрича, кўрсатилган ўзгартиш ва қўшимчалар адолатли жазо принципига тўла риоя қилинишига, жазоланувчини жамиятдан тўлалигича ажратмасдан, унинг пушаймон бўлиши ва тузалишига ёрдам беради. Шунингдек, бу халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилинишидаги бир босқичдир.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Меъёрий-ҳуқуқий актлар тўғрисида”ги қонунларга ҳам маълум ўзгартишлар киритилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар