Ўзбекистоннинг Буюк Британияга тайинланган янги элчиси Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон 11 Август 2015 4652

2015 йилнинг 11 август куни илгари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Алишер Курманов Тошкентдан Лондонга жўнаб кетди.

У Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Отабек Акбаров ўрнига тайинланган.

Маълумот учун, Алишер Курманов 1965 йилда туғилган. У 1990 йилда ТошДУни (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети) тамомлаган. 1994 йилда эса Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети дипломига эга бўлган. Ўзбекистоннинг Лондондаги янги элчиси инглиз тилидан ташқари араб тилини ҳам пухта эгаллаган.

Қайд этиш жоизки, у 2000-2003 йиллар давомида ҳам Лондонда Ўзбекистон элчихонасида савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчининг биринчи котиби сифатида ишлаган. 2007 йилдан 2013 йилгача Алишер Курманов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси сифатида, 2011-2013 йиллар давомида эса Австралиядаги элчи сифатида фаолият кўрсатган. У 2013-2014 йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси сифатида хизмат қилган.

Кўпроқ янгиликлар