Ўзбекистон эстрадасининг юлдузи Севара Назархон хонанда дугонаси Манзурага Moto Guzzi v7 мотоциклини совға қилди. Бу ҳақда Sayyod.com маълум қилмоқда.

Манзура ушбу совға учун Назархонга миннатдорчилик билдириб, мотоцикл миниб олган суратларини инстаграмга жойлаштирди.

Ушбу ҳолатни аниқлаштириш мақсадида Sayyod.com мухбири Манзурага сим қоқди.

“Ха совға қилди, энди уни бошқариш учун ўқишга бораман. Кафеда ўтириб, болаликни эслаб гаплашиб ўтириб бир-биримизга совға қилишга қарор қилдик.  Севара менга мотоциклни шунчаки совға қилди... чунки бизга 100 йил!”, деб айтди Манзура.

Бироқ Манзура Севара Назархонга қандай совға берганини сир тутган.

Manzura motosiklda

Ўзбек шоу-бизнесидан "Шаҳзод" гуруҳи солисти Рашид Холиқов мотоциклларга меҳри ўзгачалиги билан ажралиб туради ва уни бўш пайти кўчада мотоцикл миниб кетаётганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Энди Манзура ҳам “темир отни” жиловлаб, “чопқиллатиб” юрадиган кўринади.