Талабаларга стипендия тўлаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистон 11 Август 2015 22195

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда молия вазирликларининг қўшма қарори билан “ОТМ талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда "Адолат кўзгуси" газетасида ёзилган.

Уларга кўра, Тошкент давлат юридик университети учун таълимнинг модуль тизими жорий қилинганлиги муносабати билан белгиланган тартибга мувофиқ ўқишга улгураётган талабаларга стипендия тайинлаш ўқув йилида 2 маротаба ўтказилади ва стипендия ҳар бир ўқув семестри ойининг 1-кунидан тўланади. Стипендиялар якуний назорат натижалари эълон қилинганидан сўнг тўланади.

Истисносиз барча ОТМ учун белгиланган тартибга мувофиқ академик қарзини бартараф этган талабаларга стипендия академик қарзни баратараф этишнинг бир ойлик муддати тугаганидан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб, талабанинг давоматига қараб, табақалаштирилган коэффициентларни қўллаган ҳолда кейинги ўқув семестрига қадар тайинланади.

Шунингдек, барча ОТМ учун аёл талабаларга стипендия ва болани парваришлаш бўйича нафақа тўлаш тартибига тузатиш киритилди. 2 ёшгача боласи бўлган ва ўқишни таълимнинг кундузги шаклида давом эттираётган талаба аёлларга стипендия тўлиқ миқдорда тўланади. Илгари аёл талабаларга бир вақтнинг ўзида тўлиқ ҳажмда стипендия ва болани параваришлаш бўйича ойлик нафақа тўланар эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар