10 август куни Ўзбекистон президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Меъёрий-ҳуқуқий актлар тўғрисида”ги қонунларга ҳам маълум ўзгартишлар киритилди.

Қонун парламентнинг қуйи палатаси томонидан 29 июль куни қабул қилиниб, 6 август куни Сенат томонидан маъқулланди. 11 август куни қонуннинг ОАВда эълон қилиниши билан у кучга кирди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-1 моддасига киритилган ўзгартишга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган тезликни 40 км/соатга ошириши энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробарида жарима ундирилиши билан жазоланади.
Белгиланган тезликни ошириш учун белгиланган бошқа жарималар миқдори ўзгармади.