The Economist журнали сотувга қўйилди

Иқтисодиёт 11 Август 2015 1608

The Financial Times нашрининг хабар беришича, Британиянинг Pearson ноширлик уйи The Economist Groupнинг ўзига тегишли улушини 400 миллион фунт стерлинг (тахминан 620 миллион доллар) эвазига сотувга қўйди.

Яқин кунларда Pearsonнинг The Economist Groupдаги улушини сотиш бўйича расман эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча мазкур хабарга Pearson бошқарувчиларидан ҳеч ким изоҳ бергани йўқ. Бироқ, маълумотларга қараганда, бунга қадар Pearson журнални сотиш бўйича Американинг Hearst медиакорпорацияси билан музокаралар олиб борган, бироқ келишув номаълум сабабларга кўра амалга ошмаган.

Компания The Economist ва The Financial Times нашрларини сотиш қарорини таълимий адабиётларни чоп этишга тўлиқ эътибор қаратиш ва медиаактивлардан халос бўлиш истагида эканлиги билан изоҳлади. The Economist сотилганидан сўнг Pearson таълимий адабиётлар чоп этилиши билан боғлиқ бўлмаган фақатгина битта медиаактив – китоб нашр қилувчи “Penguin Random House” нашриёт уйининг 47 фоизлик акцияларига эгалик қилади.

Pearson ноширлик уйи 1957 йилдан буён The Economist ҳафталик журналини чоп этувчи The Economist Groupнинг 50 фоиз акцияларига эгалик қилиб келар эди. Июль ойида Pearson ўзига тегишли бўлган The Financial Times нашрини ҳам Япониянинг Nikkei медиакорпорациясига 844 миллион фунт стерлинг (тахминан 1,3 миллиард доллар)га сотиб юборган эди.

Pearson`нинг харид улуши, The Financial Times маълумотига кўра, Ротшильдлар оиласи ҳамда италиялик Аньеллилар оиласи назорат қилувчи Exor инвестицион компаниясига тегишли. Айни пайтда, The Economistнинг харид улушига эгалик қилувчи Аньеллилар оиласи эса La Stampa, Corriere della Sera, La Gazzetta dello Sport, El Mundo сингари газета ва журналларни тасарруф этади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар