Тошкент кўчаларидаги фото ва видеокамералар қонунлаштирилди

Ўзбекистон 11 Август 2015 8380

10 август куни Ўзбекистон президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Меъёрий-ҳуқуқий актлар тўғрисида”ги қонунларга ҳам маълум ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар бермоқда

Қонун парламентнинг қуйи палатаси томонидан 29 июль куни қабул қилиниб, 6 август куни Сенат томонидан маъқулланди. 11 август куни қонуннинг ОАВда эълон қилиниши билан у кучга кирди.

Ўзгартишлардан бири махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари ёрдамида қайд қилинган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳоллари учун маъмурий жавобгарликнинг жорий қилиниши бўлди. Бу ҳақдаги ўзгартиш кодекснинг 17-1 моддасига киритилди.

Агар ушбу воситаларда қайд қилинган ЙТҲда иштирок этган автотранспорт юридик шахсга тегишли бўлса, ЙТҲ учун жавобгар деб юридик шахснинг автотранспорти эксплуатациясига масъул шахс топилади.

Кўпроқ янгиликлар