"Милан" жамоасининг япониялик ярим ҳимоячиси Кейсуки Хонда ўз фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Сalciomercato.it нашрида айтилишича, Лондоннинг "Тоттенҳэм" жамоаси 29 ёшли ушбу футболчини трансфер қилиш бўйича таклиф тайёрламоқда.

Маълум қилинишича, "россонерилар" бош мураббийи Синиша Михайлович жамоа ҳужум чизиғи етарли даражада кучайтирилгани туфайли Хонда билан хайрлашишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Хонда ўтган мавсумда "Милан" билан 29 ўйинда майдонга тушган ва 6та гол ҳамда 5та голли пас муаллифига айланган.