УЕФА Суперкубоги: «Барселона» ва «Севилья» учрашуви анонси

Спорт 11 Август 2015 2211

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтган мавсумда Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган - "Барселона" ва Европа лигаси ғолиби - "Севилья" клублари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтади.

Бу икки жамоа ўзаро мунтазам учрашиб туради, чунки иккиси ҳам Ла лига аъзолари ҳисобланишади. Бу жамоалар 2006 йилда УЕФА Суперкубогида тўқнаш келишган ва ўша вақтда таркибида Дани Алвес бор "Севилья" "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Лекин, қайд этиш керакки, "Севилья" 19 учрашувдан буён каталонияликларни енга олмаяпти.

"Барселона" олдиндаги учрашувда фаворит ҳисобланади, аммо биз майдонга тушиб, сенсация кўрсатиш учун бор кучимизни аямаймиз. Агар ғалаба қозонсак, бутун мавсумга етадиган ишончини қўлга киритамиз", - дейди "Севилья" устози.

"Барселона" — "Севилья" учрашувини ирландиялик ҳакам Дамьен Макграт бошқаради.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Ўзбекистонлик мухлислар ўйинни Россиянинг НТВ плюс Футбол 1 ва НТВ каналлари орқали жонли равишда кузатишлари мумкин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар