Vimeo видеохостинги номида pixels сўзи ишлатилган ўнлаб видоероликларни ўчириб ташлади

Технология 11 Август 2015 1787

Columbia Pictures кинокомпанияси Vimeo видеохостингидан номида pixels сўзи ишлатилган ўнлаб видоероликларни ўчириб ташлашни талаб қилди. CNET’нинг маълум қилишича, талаб тўлиқ қондирилган

Бунга актёр Адам Сэндлер продюсерлик қилган “Пикселлар” фантастик комедияси сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Фильм кинопрокатда омадсизликка учради, у ўзига сарфланган пуллардан сал кўпроқ маблағ йиғиб, ундан кутилган натижаларни оқлай олмади.

Бироқ Vimeo’нинг ўзи бунга изоҳ бермади.

Ўчириб ташланган қисқа метражли фильмлар орасида 2010 йилда юкланган Драгос Бардакнинг Pixels — Life Buoy, 2014 йилдаги Detuned Pixels — Choco рақс ролиги, Pantone Pixels қисқа метражли фильми (2011 йил), 2015 йилда Pixels Festival танловида иштирок этиш учун Франц Жейц исмли график дизайнернинг танлов видеоси ҳам бор.

Шунингдек, фильм режиссёри Патрик Жиннинг шахсий аккаунтида жойлаштирилган “Пикселлар” фильмини илгари суриш учун яратилган Pixels қисқа метражли фильми ҳам тақиқлаб қўйилди.

Видеолари ўчирилиб ташланган барча аккаунтлар эгалари бу ҳақда огоҳлантирилдилар.

Кўпроқ янгиликлар