Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
2015 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ва ЕОИИ ўртасидаги савдо айланмаси 8 млрд долларни ташкил қилди
08:34 / 12.08.2015
1271

Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида Қозоғистон билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи орасидаги савдо айланмаси 8 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Карим Масимов маълум қилди.

“2015 йилнинг январь-июнь ойларида Қозоғистон билан ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдо ҳажми 7805,9 млн долларни, жумладан, экспорт 2351,1 млн долларни, импорт 5454,8 млн долларни ташкил қилди”, дейилмоқда хабарда.

Қозоғистон экспортида минерал маҳсулотлар, кимё саноати маҳсулотлари, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, ҳайвон ва ўсимликлардан тайёрланган озуқа, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари устунлик қилади.

ЕОИИ давлатларидан Қозоғистонга машина ва ускуналар, минерал маҳсулотлар, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, ҳайвон ва ўсимликлардан тайёрланган озуқа, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top