Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида давом этаётган гандбол бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги 13-Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муддатидан аввал жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда olamspоrt.com нашри хабар берган.

Ўзбекистон термаси Осиё қитъасининг етакчи жамоалари – Жанубий Кореяга 19:51, Хитойга 31:35, Қозоғистонга 30:41 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсада, жаҳон чемпионати чиптасига эга бўлди.
Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмаси қитъа чемпионатида кучли бешликдан жой олган терма жамоаларга тақдим этилади.