Чироқчилик муқаддам судланган Даврон исмли шахс ўғлини ўлдириб қўйишига бир бахя қолди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, ичкиликка муккасидан кетган бу шахс бир куни уйига маст ҳолда келган. Бунга унинг ўғли норозилик билдириб, отасини койий бошлаган.

Бунга чидай олмаган Даврон дастлаб ўғлини ҳақоратлаган, сўнг ярим тунда пичоқ олиб, ўғли ухлаб ётган хонага кириб келган. Қўни-қўшниларнинг етиб келишигина фожианинг олдини олган.
Фарзанд оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган, ота эса жавобгарликка тортилган.