"Севилья" жамоаси мураббийларидан бири Дмитрий Черишев "Барселона" жамоасининг Европа Суперкубогидаги муваффақиятидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мағлубиятдан жудаям қайғудаман. "Барселона" фақатгина Мессининг ҳаракатлари эвазига давомли ғалабаларга эришмоқда. Бундай юқори тоифали футболчига қарши чора қилиб бўлмаяпти. Ўз жамоасига ички чемпионатда ва халқаро майдонларда олиб бераётган совринлари учун унга фақат таҳсинлар ўқиш мумкин.

Биз бугун жамоавий ўйин борасида "Барселона"дан яхшироқ кўриндик. Жамоамиз биз хоҳлагандек ўйин кўрсатишди. Ўйлашимча, янги мавсумда "Севилья" Испания чемпионатида "Барселона"га жиддий рақобатчи бўлади", дейди Черишев.