Ироқ вакиллар кенгаши (парламент) 11 август куни бир овоздан 9 август куни мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий тақдим қилган ислоҳотларнинг амалга оширилишига овоз берди. Депутатлар мамлакат бош вазирини қўллаб-қувватладилар. Ободий вице-президентлар ва бош вазир ўринбосарлари лавозимларини қисқартириш, коррупция бўйича ишларнинг тергов қилинишини қайта бошлаш ва давлат амалларини диний ва партия тамойили бўйича тақсимланишини қисқартиришга буйруқ берди.   

Al Sumaria телеканали маълумотларига кўра, ушбу муносабат билан ўтказилган йиғилишда 297 нафар депутат  иштирок этди. Ислоҳотлар пакетининг қабул қилинишига нафақат парламент, балки Вазирлар кенгашининг маъқуллови талаб қилинган эди. Бу маъқуллов 9 августда олинган.