Коноплянка "Барселона"га қарши ўйиндан кейин россиялик журналистлар билан гаплашишни истамади

Спорт 12 Август 2015 2390

"Севилья"нинг украиналик футболчиси Евгений Коноплянка УЕФА Суперкубоги учун "Барселона"га қарши ўтказилган ўйиндан кейин россиялик журналистларга интервью беришдан бош тортди.

"Коноплянка ўйиндан кейин россиялик журналистларнинг интервью бўйича сўровига "Бўлмайди" деб жавоб қайтарди", деб ўз твиттерида бу воқеани келтиради россиялик спорт журналисти Александр Вишневский.

"Россияданмисиз? Россия матбуоти билан гаплашмайман", дея унинг сўзларини келтиради «СЭ-Интернет» нашри муҳаррири Артур Петросян.

Кўпроқ янгиликлар