Чеченистон пойтахти – Грозний шаҳри кенгаши бир овоздан Муслим Хучиевни Грозний шаҳри мэри этиб сайлади. Ушбу лавозимга Грозний мэрияси тадбиркорликни ривожлантириш, транспорт ва реклама департаменти бошлиғи Султон Малсагов ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

Грознийнинг аввалги мэри Ислом Қодиров 7 июлда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ва ҳукумат маъмурияти раҳбари лавозимига ўтказилган эди.

Муслим Хучиев 13 июлдан Грозний мэри лавозимини вақтинчалик бажариб келаётган эди. Хучиев аввал Чеченистон иқтисодий, ҳудудий ривожланиш ва савдо вазири лавозимини эгаллаб келган.

Шу муносабат билан Рамзон Қодиров Хучиевни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида муборакбод этди.