Навоий вилояти Учқудуқда «Қулқудуқ» овул фуқаролар йиғинида яшовчи Баубек Базаров оиласида 3 нафар эгизак фарзанд — бир ўғил ва икки қиз дунёга келди. Бу ҳақда "Телеграф.уз" нашри хабар берган.

"Набираларимнинг дунёга ке­ли­ши биз учун унутилмас кун бўлди. Яхши ниятлар би­лан уларга Дийдар, Динара, Ди­лара, деб исм қўйдик. Кат­таси ўғил, улғайса сингил­ла­рининг ҳимоячиси бўлади", — дей­ди чақалоқларнинг бувиси Рая Базарова.

Чақалоқ­ларнинг соғлом униб-ўсиши учун Базаровлар оиласига кўп­лаб ташкилотлар томонидан кў­мак берилди. Масалан, «Ма­ҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси 300 минг сўм пул ажратган бўлса, «Қулқудуқ» шир­кат хўжалиги раҳбарияти 4 бош майда шохли мол ҳадя қил­ган.

Туман халқ таълими муас­сасалари фаолиятини ме­тодик таъминлаш ва таш­кил этиш бўлими томонидан эса соғин сигир берилган.