Навоий вилояти Кармана тумани ИИБга "Тошвилавтопарк" МЧЖ ҳайдовчиси ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс Талқоқ маҳалласида жойлашган "Мўъжиза" чойхонаси олдида қаровсиз қолдирилган "Мерседес-Бенц" русумли автобусидан кўп миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни шу автобус юкчиси бўлиб ишлаган 29 ёшли фуқаро автобус эшиги қулфини очиб кириш йўли билан содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.