Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида «Бунёдкор» «Пахтакор»ни мағлуб этди

Спорт 12 Август 2015 2377

Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувлари доирасидаги "Бунёдкор" ва "Пахтакор" учрашуви якунига етди. "Пахтакор" майдонида меҳмон бўлган "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Ўйинда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Достонбек Ҳамдамов 4 дақиқада тезкор гол муаллифи бўлди, 24-дақиқада Ораховац жавоб голини урди.

36 дақиқда ажойиб жамоавий ҳужумни "Бунёдкор"нинг ёш ҳужумчиси Забиҳулло Ўринбоев аниқ зарба билан якунлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

68 дақиқада эса Андреевнинг чап қанотдан оширган пасини Махарадзе гол билан якунлади. Ҳисоб тенглашди - 2:2.

Шу тариқа "пахтакор"чилар "Бунёдкор"нинг иккинчи голидан сўнг ҳам ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аммо захирадан майдонга тушган Акромжон Комиловнинг 75 дақиқада узоқ масофадан урилган голига жавоб қайтариш учун "Пахтакор"да на куч ва на имконият топилмади. Шу тариқа "Бунёдкор" жавоб ўйини олдидан ажойиб имконият ҳосил қилди.

Ўзбекистон кубоги
"Пахтакор" - "Бунёдкор" — 2:3
Голлар: Достон Ҳамдамов, 4 - 0:1. Аднан Ораховац, 23 - 1:1. Забиҳилло Ўринбоев, 34 - 1:2. Кахи Махарадзе, 66 - 2:2. Акром Комилов, 75 - 2:3.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егорь Кримец, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе, Жавоҳир Соҳибов, Станислав Андреев, Шерзод Каримов (Жалолиддин Машарипов, 52), Владимир Козак (Баҳодир Пардаев, 70), Игорь Сергеев.
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Шакер Зуаги, Минори Сато, Иван Милошевич, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (Анвар Ражабов, 73), Рустамжон Ашурматов (Акром Комилов, 71), Элдор Шомуродов (Воҳид Шодиев, 85).
Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов, 30. Дилшод Жўраев, 89.

Кўпроқ янгиликлар