Ўзбекистонга Инҳа университети делегацияси ташриф буюрди

Ўзбекистон 12 Август 2015 2336

11 август куни «Korean Air» авиакомпаниясининг кечки рейсида Инха университети президенти Сунья Чой хоним раҳбарлигидаги университет делегацияси Тошкентга ташриф буюрди. Уч кун давомида меҳмонларни учрашувлар ва музокаралардан иборат тиғиз жадвал кутмоқда. Бу ҳақда telegraf.uz хабар берган.

Хусусан, бугун 12 август куни Жанубий Корея делегацияси Тошкентдаги университет филиалига боради ва у ерда яратилган шароитлар билан танишиб, ўқув муассасанинг раҳбарияти, ўқитувчилари ва биринчи курс талабалари билан учрашади. Учрашувда келгусидаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланиб, юқори балларга эга талабаларга грант сертификатлари топширилади.

Шу биланб бирга, бугунги кун тартибига Тошкент ахборот технологиялар университетига ташриф, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг коттежларида кореялик профессорларнинг яшаш шароити билан танишиш ҳам киритилган.

13 август куни делегация аъзолари Тошкентдаги Инха университетида ишларини давом эттириб, куннинг иккинчи ярмида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов билан учрашадилар. Шунингдек, меҳмонлар Алишер Навоий номли Миллий кутубхонага ҳам ташриф буюришни режалаштирган.

14 август куни Алоқа тарихи музейида ўтказилган учрашувларнинг якунлари бўйича ташкил этиладиган матбуот анжуманида Тошкентдаги Инха унвиерситетининг жорий фаолияти ва истиқболли режалари ҳақида сўзланади. Кетишдан аввал делегация шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳам ташриф буюри, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан учрашади.

Қайд этиш керакки, Тошкентдаги Инха университети 2014 йил октябрь ойида очилган. Мутахассисларнинг ўқитиш ва тайёрлашнинг асосий йўналишлари компьютер инжиниринги, дастурий инжиниринг ва компьютер тармоқлари инжиниринги ҳисобланади. Талабалар Жанубий Кореядаги ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ кундузги шаклда инглиз тилида ўқитилади. Университет битирувчилари Ўзбекистонда ҳам тан олинадиган Жанубий Корея намунасидаги дипломга эга бўладилар.

Шу йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Тошкент шаҳридаги Инха университети фаолиятини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фундаментал кутубхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Таълим муассасаси ўқув корпусини кенгайтириши муносабати билан жорий корпус ёнида янги бино қурилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар