Қирғизистон президенти Олмосбек Атамбоев “Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларидан суғурта бадаллари, жарима санкциялари ва пенялар бўйича қарздорликни кечиб юбориш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Қонун қарздорларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини қўллаб-қувватлаш, барқарорлаштириш ва соғломлаштиришга, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантиришга қаратилган, дейилмоқда ҳужжатда.

Қонун расман эълон қилинганидан кейин 10 кундан кейин кучга киради.