Россия Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжумани чоғида Сергей Лавровнинг ҳақоротловчи сўзни қўлламагани маълум қилинди, дея хабар берди «Говорит Москва».

Бундан аввалроқ эса оммавий ахборот воситаларида Лавровнинг микрофон орқали “эси пастлар” деган сўзни айтиб юборгани тўғрисидаги хабар пайдо бўлган эди.

“Мен мазкур матбуот анжуманида эдим ва бундай сўзни эшитганим йўқ. Мен эшитмаган сўзим учун изоҳ бера олмайман”, сингари сўзларни айтиб ўтган ТИВ вакили Мария Захарова.

Захарова сўзларига қараганда, матбуот анжуманидаги барча жараёнлар стенограмма кўринишида эълон қилинган. Шунингдек, у Лавров ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ўртасидаги учрашув тўлиқ ижобий руҳда бўлиб ўтган.