Pearson Plc компанияси Британияда чоп этилувчи The Economist журналидаги ўз улушини италиялик миллиардер оила – Аньеллилар эгалик қилувчи Exor SpA компаниясига 731 млн доллар эвазига сотди, дея хабар берди Bloomberg нашри.

Келишув бир неча босқичда амалга ошади ва якунда Exor SpA компанияси The Economistнинг Pearson Plcга тегишли бўлган барча улушига эгалик қилади.

Pearson Plc бундан аввалроқ Financial Times газетасини ҳам Япониянинг Nikkei медиахолдингига 1,32 млрд долларга сотган эди.