Иқтисодий қийинчиликларга учраган Венесуэла нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти – ОПЕКнинг навбатдан ташқари мажлисини тўпламоқчи. Унда нефть нархининг тушишига қарши чораларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, президент Николас Мадуронинг айтишича, у нефть нархини ташкилотга кирмайдиган Россия билан бирга мувофиқлаштириб боришга чақирмоқда.

“Биз яқин кунларда ОПЕКнинг навбатдан ташқари мажлисини тўпламоқчимиз... Биз ОПЕК давлатлари ҳукуматлари билан алоқада бўлиб турибмиз”, – деди бир неча соат давом этган у кечки телевизион мурожаатида.
“Шунингдек, биз Россия Федерацияси, президент Владимир Путин кўмагида нефть нархини мувофиқлаштиришга эришиб, нефть бозорини ҳимоя қилишдаги хатти-ҳаракатларни амалга оширишга умид қилмоқдамиз”, – қўшимча қилди Мадуро.

Картелнинг Венесуэла ва Жазоир сингари аъзолари нефть нархининг тушишидан хавотир олиб, ОПЕК давлатларидан нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришни талаб қилаётган бир пайтда Форс кўрфази давлатлари навбатдан ташқари мажлис ўтказиш таклифини рад қилмоқда ва нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришни режалаштирмаяпти.
ОПЕКнинг навбатдаги мажлиси шу йилнинг декабрида ўтказилади.